14:10 | 21.06.24
Ниғматилла Йўлдошев яна 5 йилга бош прокурор лавозимида қоладиган бўлди. У 21 июнь куни ушбу лавозимга иккинчи муддатга сайланди.
Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович 21 июнь куни Бош прокурор лавозимига иккинчи муддатга сайланди.
«Ҳурматли сенаторлар, Ўзбекистон республикаси бош прокурори лавозимига Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев номзодини маъқуллаш тўғрисидаги қарорни овозга қўяман», — деди сенат раиси.
Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида бош прокурор лавозимига номзод кўриб чиқилди ва сенаторлар қаршиларсиз, бетарафларсиз Ниғматилла Йўлдошевни бош прокурор лавозимига маъқуллади.
«Номзод масаласини жойлардаги маҳаллий кенгашлар билан ҳам муҳокама қилиб олганмиз. Ҳаммалари: жойлардаги сенаторлар ҳам, маҳаллий кенгаш депутатлар ҳам бундан кейин прокуратура тизимлари билан ҳамкорликда ишлаб, халқимиз фаровонлиги йўлида биргаликда ишлаймиз деган ниятдамиз», — деди сенат раиси Танзила Норбоева.