23:07 | 24.11.23

                       

Ногирон болаларнинг интернат-уйи собиқ директори катта суммани «еб юборди»

Андижондаги ушбу интернатнинг аввалги раҳбари қўлга олинган.

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги ногиронлиги бўлган болалар учун ташкил этилган «Мурувват» интернат-уйининг собиқ директори катта миқдордаги давлат пулларини талон тарож қилган.

Фото: Bugun.uz

Аниқланишича, ишлатиб юборилган бу пуллар қурилиш ишлари учун ажратилган. Оқибатда, жиноят ортидан давлатга 1 миллиард 74 миллион сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан интернат-уйида амалга оширилган қурилишлар давомида бюджет маблағларини талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича қурилишни амалга оширган жамиятлар ҳамда интернат-уйининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят прокуратураси томонидан жиноят ишининг тергови устидан назорат ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда 1,1 миллиард имтиёзли кредит талон-торож қилинганди. Шунингдек, Бухорода аҳолига имтиёзли нархларда етказилиши керак бўлган кўмир ўмарилганди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: