17:06 | 08.08.24

                       

Ноҳақлик сабаб боксда ютқазган Исроил Мадримовга уй берилди

Ноҳақлик сабаб боксда ютқазгани айтилаётган Исроил Мадримов Тошкентда кутиб олинди. Унга квартира совға қилинди.

3 август куни Лос-Анжелесда афсонавий Теренс Кроуфордга қарши рингга чиқиб, муносиб жанг ўтказган ва очколар бўйича мағлубиятга учраган Исроил Мадримов Тошкентга қайтиб келди.

Маълум бўлишича, спортчини тантанали кутиб олинган. Кутиб олиш маросимида Мадримов журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб берди:

«Жуда яхши жанг ўтказдик. Хорижлик мутахассисларнинг кўпчилиги нокаут бўлишимни прогноз қилишганди. Лекин бизда режа бор эди ва шу бўйича 12 раунд яхши ишладик. Рақиб ўзига чорлаб, хатодан фойдаланадиган боксчи эди. Шунинг учун масофани сақлашга ҳаракат қилдим ва буни уддаладим. Баҳсли жанг? Жуда бўлса, дуранг эди. Менимча, ғалаба қозонгандим»,— дейди Исроил Мадримов.

Мадримовни кутиб олишга чиққанлар қаторида актёр ва блогерлар ҳам бўлган.

Алишер Узоқов ўтган жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди:

«Бу жангни анчадан буён кутаётгандим. Ўзбек бокси тарихидаги энг катта жанг бўлиб ўтди, деб ўйлайман», — дейди.

Вайнер Бобур Мансуров ҳам:

«Беллашувни ухламай кузатдик. Бошида ҳаяжон бўлди. Лекин Исроил акам рақибни уриб, ҳаяжонимизни йўқотди. Очколар бўйича ҳам олдинда эдик. Баҳсли жанг бўлиб қолди», — дейди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: