10:45 | 10.08.24

                       

Ноқонуний балиқ овлаш оқибатида табиатга қарийб 1,5 млрд сўм зарар етказилди

Сурхондарёда 4 нафар эркак ноқонуний балиқ овлаб, табиатга қарийб 1,5 млрд сўм зарар етказди.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 221 бош балиқни электр қармоқ билан овлаган 4 нафар фуқаро ушланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан Шўрчи туманида тезкор назорат тадбири ўтказилган. Тезкор тадбир давомида 182 бош кумуш товон балиғи (карас), 37 бош орол мой балиғи, 2 бош самарқанд храмуляси (тупак) балиқлари тақиқланган усул яъни электр қармоқ билан овланганлиги аниқланган.

Ўзбекистон «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунини бузган ҳолда ҳайвонот дунёсига етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинган. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги қарори асосида ҳисобланганда табиатга 1 миллиард 439 миллион 900 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар суммаларини ундириш мақсадида барча тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: