15:59 | 08.04.23 939

«Норасмий секторда банд бўлган аҳоли ҳисобига 2022 йилда бюджетга деярли 33 трлн сўм маблағ тушмаган» — МҲТИ

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда норасмий бандлик ҳолатини таҳлил қилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда норасмий бандлик ҳолатини таҳлил қилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда жами иқтисодий фаол аҳоли 14,98 миллион кишини ташкил қилган. Ундан жами 13,7 миллион киши иш билан банд бўлиб, уларнинг 6,5 миллиони (47 фоизи) расмий секторда банд.

Иқтисодий фаол аҳоли бу иқтисодиётда банд болганлар ва ишсизларни ўз ичига олади. Бунга талабалар, бола парвариши билан декрет таътилида ўтирганалар ва ўз хоҳишига кўра ишламайдиганлар кирмайди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами норасмий секторда банд бўлганларнинг энг катта улуши, яъни 34 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида меҳнат қилади. Худди шу кўрсатгич савдода 14 фоиз, қурилишда 14 фоиз ва саноатда 11 фоизни ташкил этади.

Норасмий бандлар — бу юридик шахс мақомига эга бўлмаган корхоналарда ишлайдиган ишчилар. Ушбу тоифага меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказмасдан ишлайдиган ҳуфёна сектор вакилларидан ташқари, рўйхатдан ўтмаган якка тартибдаги тадбиркорлар, ўз-ўзини банд қилганлар ва уларнинг ишчилари киради.

Норасмий секторда бандлар соҳалар кесимида расмий секторда бандлар билан бир хил миқдорда иш ҳақи олади деб фараз қилинса, 2022 йилнинг ўзида 9 миллиондан ошиқ аҳоли норасмий секторда банд бўлгани ҳисобига давлат бюджетига солиқ кўринишида 32,9 триллион сўм маблағ тушмаган.

Бюджет маблағларининг ярмидан кўпи ижтимоий соҳага йўналтирилиши инобатга олинса, бу маблағ ҳисобига:

  • 500 ўқув ўринли 4100 та умумтаълим мактаби қуриш ёки барча ҳудудлардаги таълим олувчиларни сифатли таълим билан қамраб олиш учун мавжуд 10 522 та умумтаълим мактабининг моддий-техник базасини замонавий ўқув анжомлари билан таъминлаш;
  • 3737 та амбулатор тиббий муассаса қуриш;
  • соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий ходимлар ойлик маошини 7,8 миллион сўмга етказиш;
  • умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг ойлик маошини 7,2 миллион сўмга етказиш мумкин бўларди.

Яъни, тегишли солиқларни тўламасдан бир оз кўпроқ даромад олиш орқали «ютиш» бевосита бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланишдаги «ютқазиш»га олиб келмоқда.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда норасмий секторда банд бўлганлар сони маълум даражада пасайган. Норасмий бандлар улуши 2020 йилда 43 фоиздан 2022 йилда 40 фоизга камайган. Бундан ташқари, Президентнинг 2022 йил 30 августдаги «Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида норасмий бандликни камайтириш бўйича таъсирчан янги механизмларни жорий қилиш, шунингдек, ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, солиқ соҳасида қулайликлар яратиш, тадбиркорликни рақамлаштириш ва ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

Тегишли равишда, ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳал қилишда норасмий иқтисодиётни расмийлаштириш ва расмий бизнеснинг ўсишини қўллаб-қувватлаш чораларини изчил давом эттириш муҳим аҳамият касб этади. Бунда Германиянинг mini jobs, Белгиянинг service voucher ташаббусларига ўхшаган самарали ва ҳудудий ўзига хосликларни инобатга олган инновацион механизмларни жорий этиш муҳим.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1596
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1027
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 628
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 554
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1286
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1059