17:38 | 30.10.24
Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати -10 даражагача пасайиши, қор ёғиши прогноз қилинди.
«Ўзгидромет» ноябрь ойи учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Малум бўлишича, яқин кунларда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун, 30 октябрда Қорақалпоғистонда, Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 3 ноябрь кунига келиб, кечаси 10-12 даражагача, кундузи 23-25 даражагача кўтарилади.
4 ноябрдан шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бу ҳодиса кейинги кунларда республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади. 4 ноябрда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 5-7 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади. 7 ноябрь кунига келиб, ҳарорат кечалари 6-9 даража илиққача, кундузги ҳарорат 12-17 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Кейинчалик ой давомида шимолий ҳудудлар бўйича ҳарорат кечалари 0-5 илиқдан 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Жанубий ҳудудлар бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқдан 3 даража совуқ-2 даража илиққача, кундуз кунлари 18-23 даража илиқдан 7-12 даража илиққача ўзгариб туради.
Марказий ва шарқий вилоятлар бўйича ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 15-20 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: