14:24 | 11.04.23 881

Нозим Ҳусанов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Унинг нима сабабдан ишдан олинганига аниқлик киритилмаган

Нозим Ҳусанов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Davlat boshqaruvi Telegeram канали хабар берди.

Фото: Bugun.uz

У мазкур лавозимга 2022 йилнинг 30 декабр куни тайинланганди. Бунга қадар Ҳусанов 2019 йил сентябр ойидан бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Унинг нима сабабдан ишдан олинганига аниқлик киритилмаган.

Нозим Хусанов 1976 йил Тошкент вилоятининг Зангиота туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини, 2002 йилда Тошкент молия институтини (сиртқи бўлим) тамомлаган.

У 2010−2011 йилларда Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи, 2011−2013 йилларда Марказий банк раиси ўринбосари, 2013−2014 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2014−2016 йилларда «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси бўлган.

2016–2018 йилларда эса Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018 йилнинг майидан 2019 йилнинг сентябрига қадар Сергели тумани ҳокими бўлган.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 352
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1935
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2684
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 617
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 844
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 799