21:54 | 11.09.24

                       

Одамлар ўзини ўзи банд қилиши учун 10 триллион сўм берилади

Ўзбекистонда 2024-2025 йилларда одамлар ўзини ўзи банд қилиши учун 10 триллион сўм берилади.

Президент раислигидаги камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишда яқинда микромолия хизматлари бўйича янги механизмларни жорий қилингани айтилди.

Эндиликда 2024-2025 йилларда одамлар ўзини ўзи банд қилиши, кичик ва ўрта тадбиркорлик билан шуғулланиши учун микрокредитлар ажратишга 10 триллион сўм берилади.

Шунингдек, камбағал оилаларга 30 миллион сўмгача ускуна, кўчма дўкон (фуд-трак), мотороллер, скутер каби воситалар 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади.

Камбағал оила фарзандларига компьютер сотиб олиш учун 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратилади.

«Зарбдор тажрибаси» асосида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида камида 5 тадан «драйвер» лойиҳани инфратузилма билан таъминлаш учун йил якунигача 500 миллиард сўм, келаси йили яна 1 триллион сўм ажратилади.

Ҳокимларга бу лойиҳаларни тезлаштириб, йил охиригача 150 минг аҳолини ишли қилиш топширилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: