11:10 | 14.10.24
«Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмайди» — ЎФА футбол мухлисларини огоҳлантирди.
15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўртасида муҳим ўйин бўлиб ўтади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мухлисларни чипталарни ноқонуний сотиб олиш ва қалбакилаштириш ҳолатлари ҳақида огоҳлантирди.
Қайд этилишича, аввалги ўйинларда кўплаб мухлислар қалбаки чипталар сотиб олиб, стадионга киришда муаммоларга дуч келган. Бу футбол мухлислари учун ноқулайликлар яратган ва ўйиндан ёқимсиз таассуротлар қолдирган.
ЎФА бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун чоралар кўрилиши ва қалбаки чипталарга қарши кураш олиб борилишини маълум қилди. Чипталарни қалбакилаштиришга қўл урган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.
ЎФА мухлисларга фақат расмий манбаларда чипта сотиб олишни тавсия қилиб, қалбаки чипталар билан стадионга кириш имкони йўқлигини яна бир бор эслатиб ўтган.
15 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўйинига қизиқиш юқори. Шундай экан, мухлислар бундай ноқулайликлардан қочиш учун фақат тасдиқланган расмий чипталардан фойдаланишлари зарур.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: