16:14 | 28.06.24

                       

Оҳангарондаги боғчада тарбиячи аёл ёш болани калтаклади

Оҳангарондаги боғчада тарбиячи аёл ёш болани калтаклади. Ҳолат юзасидан суриштирув бошланди.

Бугун ижтмоий тармоқларда «Боғчада яна бола калтакланиди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, воқеа Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотида содир этилгани айтилган. Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда шаҳар бўлими шу билан бирга шаҳар прокуратураси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Гуруҳ айни пайтда ўрганиш ва суриштириш ишларини бошлаган.

Ҳолат тўлақонли ўрганилгач, баътафсил маълумот берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: