14:49 | 09.07.24
Энергетика вазирлиги ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмаслигини айтди.
Ўзбекистонда яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт/соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда аҳоли учун 2024 йил 1 майдан жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг 200 кВт/соат ойлик базавий меъёри эътирозларга сабаб бўлаётганди. Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларининг бу масала юзасидан расмий баёноти эълон қилинди.
Қайд этилишича, маиший истеъмолчиларга электр энергияси учун бир ойлик истеъмолнинг «базавий меъёрлари» тасдиқланишидан асосий мақсад истеъмолчиларда электр энергияси истеъмоли самарадорлигини ошириш, давлат томонидан аҳолининг харажатини қоплашга ажратилаётган маблағларни тўғри ва манзилли тақсимлаш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда электр энергияси истеъмоли йил давомида кескин ўзгармаслигини инобатга олиб, йил давомида бир хил базавий меъёр жорий қилинган.
Таҳлилларга кўра, 2024 йил июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилганли аниқланди. Бундан кўринадики, истеъмолчиларнинг 71 фоизи белгиланган лимит доирасидан чиқмаган.
«Шу боис, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт/соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас», — дейилади баёнотда.
Вазирлик иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) бир қанча компенсация турлари тақдим этилаётганини билдирди.
Хусусан:
Бунда компенсация тўловлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади. Масалан, электр энергияси учун ойлик истеъмоли 350 кВт/соат бўлган эҳтиёжманд хонадон 200 кВт·соатдан ошган 150 кВт/соатгача 67 минг сўм миқдорда компенсация олади.
Эндиликда давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар тўғридан-тўғри фақатгина эҳтиёжманд оилалар, ногирон ва ҳақиқатда муҳтожлар учун йўналтирилади.
Баёнотда ижтимоий тармоқларда электр ҳисоблагичлар аҳолига ортиқча истеъмол ва пул ҳисоблаётгани тўғрисида маълумотларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Маълум қилинишича, ушбу мурожаатларнинг ҳар бири Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат жойига чиққан ҳолда муаллифлар иштирокида ўрганилмоқда. Ўрганиш жараёнида истеъмолчиларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилиб, техник сабабларга кўра юзага келган хатоликлар аниқланганда тўлиқ бартараф этилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: