17:42 | 06.09.24
Германия канцлери Олаф Шолц биринчи марта Ўзбекистонга келади.
Германия канцлери Олаф Шолц 15–17 сентябр кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Ҳебештрайт маълум қилди.
Бу Шолцнинг Марказий Осиёга илк ташрифи бўлади ва унга минтақа давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида «катта бизнес делегацияси» ҳамроҳлик қилади.
Шолц Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари билан икки томонлама музокаралар ўтказади, шунингдек, 17 сентябр куни Қозоғистонда ўтказиладиган «Марказий Осиё-Германия» (5+1) иккинчи саммитида иштирок этади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: