13:04 | 20.06.24

                       

Олий таълим учун талаб қилинадиган чет тили сертификатлари рўйхати тасдиқланди

Магистратура ва докторантура учун талаб қилинадиган чет тили сертификатлари рўйхати тасдиқланди.

Олий талим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва докторантурага киришда талаб қилинадиган чет тили сертификатларининг рўйхатини тасдиқлади.

Рўйхатларда мутахассисликка қараб қайси йўналиш учун B1, B2, C1 сертификатлари қабул қилиниши белгиланган:

  • Магистратура учун тўлиқ рўйхат билан бу ерда;
  • докторантура учун тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.

Аввалроқ қабулга оид президент фармони эълон қилинган эди. Унда ОТМ магистратурасига қўйилган чет тили талаби йўналишларга қараб пасайтирилиши маълум қилинганди. Унгача филологик йўналишлар учун C1 даража, қолган барча йўналишлар учун эса B2 даража талаб қилинган.

Жумладан:

  • таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;
  • соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – Б1 даражасига туширилади;

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: