12:51 | 08.08.24
Париждаги Олимпиадада мураббий Акмал Хасанов қирғизистонлик боксчига ёрдам бергани учун медал билан тақдирланди.
Олимпиадада қирғизистонлик боксчи Мунарбекга ёрдам берган ўзбекистонлик мураббий Чингиз Айтматов медали билан тақдирланди.
Маълум қилинишича, Мунарбекнинг шахсий мураббийи Беганас Султанбаев аккредитация муаммолари сабаб Парижга бора олмаган. Мунарбек 2024 йил июнь ойида узоқ кутилган Олимпиада учун лицензия олган. Бироқ, мураббийларни аккредитациядан ўтказиш март ойида якунланган. Лицензия турнирларида бир неча боксчилар иштирок этишган ва уларнинг қайси бири лицензия олиши номаълум бўлган.
«Мунарбек Олимпиадага ёлғиз келгани учун биз билан машғулот ўтказди. У мендан ёрдам беришимни илтимос қилди. Қардош давлатларимиз дўстона муносабатларга эга, биз унга ёрдам беришдан хурсанд бўлдик. У тарихга кирди ва Қирғизистон тарихида бокс бўйича биринчи Олимпиада совриндори бўлди», — деди ўзбекистонлик мураббий.
«Бугун мен ҳурмат белгиси сифатида ўзбек чопонини кийиб, Париждаги ўзбек мураббийи Акмал Ҳасановга қўнғироқ қилдим. Унга улуғ адиб Чингиз Айтматов медали билан тақдирлангани ҳақидаги хабар билан миннатдорчилик билдирдим ва хурсанд қилдим. Акмал – одамийлигингиз, биродарлик муносабатингиз учун раҳмат Ташрифингизни интиқлик билан кутамиз! Сиз кўпгина мақтов ва мукофотларга лойиқсиз» — деб айтган Ассол Молдокматова.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: