22:01 | 16.08.24
Олмалиқда ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ долларини олган фуқаро ушланди.
Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида «Корзинка» савдо мажмуаси автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ю. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида қўшни Қирғиз Республикаси Ўш шаҳридаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: