20:21 | 09.08.24

                       

Олмазорда фуқаролар бюро ходимига пичоқ билан таҳдид қилгани изоҳланди

Олмазорда бюро ходимига пичоқ билан таҳдид қилинган ҳолат изоҳланди (видео).

Мажбурий ижро бюроси ижтимоий тармоқлардаги бюро ходимига пичоқ билан таҳдид қилинган ҳолат ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 18 июль куни Бюронинг давлат ижрочилари суд қарори билан фуқаролар М.Б., С.И., ва И.М.ларни хонадондан бошқа турар-жой бермаган ҳолда мажбурий тартибда кўчириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини олиб боришган ҳамда ундирувчи томонларни хонадонга киритилган.

Қарздорлар ўзларига тегишли мол-мулкларни олиб кетишмаганлиги сабабли, уларга тегишли хонадон ичидаги мол-мулклар вақтинча сақлашлик учун ундирувчининг вакилига тилхат асосида топширилган.

Шундан сўнг, 06 август «Шодиёна» МФЙ, Мухбир кўчасида маҳалла раиси, ИИБ профилактик ва тарафлар иштирокида мол-мулкларни қарздорларга олиб бериш жараёнида, қарздор С.И ва ундирувчи ундирувчининг вакили Н.Э. ўртасида жанжал келиб чиққан.

Шунда, С.И. канселярия пичоғи билан Н.Эркаевга ташланмоқчи бўлган вақтида профилактика инспектори, давлат ижрочиси ҳамда маҳалла фаоллари уларни ажратишган.

Ушбу ҳолатда бирор-бир шахсларга тан жароҳати етказилмаган ва туман ИИБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

“Ижтимоий тармоқларда чиқарилган видео тасвирда «МИБ ходимига пичоқ билан ташланди» сарлавҳасида хабарлар асосга эга эмас”, — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: