9:05 | 28.06.24

                       

Олтинкўл тумани собиқ ҳокими Назиржон Саидов вафот этди

Таниқли журналист, Олтинкўл тумани собиқ ҳокими Назиржон Саидов вафот этди.

Олтинкўл туманининг собиқ ҳокими, журналист Назиржон Саидов вафот этди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Назиржон Саидов 1948 йилда Олтинкўл туманида таваллуд топган. 1979 йилда Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетини тамомлаган.

Ижодий фаолиятини 1970 йилда Андижон туман ижроия қўмитаси муассислигидаги «Коммунизм тонги» (ҳозирда «Андижон тонги») газетасида адабий катта адабий ходим вазифасидан бошлаган. Турли йилларда мухбир, бўлим мудири ва муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Назиржон Саидов 1990-1993 йилларда Олтинкўл туман ҳокими, 1993-1999 йилларда Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари, котибият мудири лавозимларида фаолият юритган. 2008-2021 йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбарисифатида иш олиб борган.

«Марҳум Назиржон ота ‘Эл юрт ҳурмати’ ордени соҳиби, ‘Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими’ унвонларига мушарраф бўлишга ҳамда вилоятимиз тараққиёти учун самарали меҳнат йўлини босиб ўтишга эришган», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, у II чақириқ Олий Мажлис депутати бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: