13:22 | 17.09.24
«Омонқўтон»га 1 млрд 116 млнлик зарар етказилди. Жиноят иши бўйича Бош прокуратура назорати ўрнатилган.
Прокуратура органлари тегишли органлар билан ҳамкорликда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўрганишлар бошлади.
Ўрганишларда Самарқанддаги «Омонқўтон» миллий табиат боғининг Йўлсой бўлими ҳудудида бир қатор фуқаролар томонидан ноқонуний равишда йўл очилиб, ўсимлик дунёсига зарар етказилганлиги аниқланди.
Хусусан, ушбу ҳудудда ноқонуний равишда йўл очилиб, 869 м2 майдондаги тупроқлар сурилиб, 1427 м2 майдон тупроқ билан кўмилганлиги оқибатида жами 2693,9 м3 муҳофаза этиладиган ҳудудда ўсувчи Ўзбекистон қизил китобига киритилган 7 турдаги 1 112 туп, ноёб ва йўқолиб бораётган 5 турдаги 1 479 туп ўсимликлар нобуд қилинганлиги, 8 турдаги 64 туп дарахт ва буталар кесилганлиги, нобуд қилинганлиги ва шикастлантирилганлиги аниқланиб, табиатга 1 миллиард 115 миллион 907 минг сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 204-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилди.
Жиноят иши тергови устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: