19:02 | 01.09.24

                       

«Оpen budget»да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

«Оpen budget»да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди.

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсумида ғолиб бўлган 1772 та лойиҳа эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, овоз бериш жараёнларида мамлакат бўйлаб 9 миллион 81 минг 610 фуқаро иштирок этган. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 2 триллион 139 миллиард сўмлик 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн 271 млрд 719 млн сўм ажратилган. Ғолиб бўлган лойиҳалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни бошланган овоз бериш босқичи 31 август соат 23:59 га қадар – 10 кун давом этди. Бу вақт давомида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят тушди. Унга кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп шикоят Фарғона вилоятида (7 та) тушган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 6 та, Наманган ва Жиззах вилоятларида 5 тадан шикоят тушган. Шикоятларнинг кўпчилиги умумтаълим мактаблари (19 та) ва тиббиёт ташкилотларида (16 та) кузатилган. Келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгашларига юборилган.