8:21 | 29.08.24

                       

«Оқила аёл» ҳаракати фаолларни пул мукофоти билан рағбатлантиради

«Оқила аёл» ҳаракати фаолларни пул мукофоти билан рағбатлантиради. Рағбат пулларини бериш тартиби маълум бўлди.

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб «Оқила аёл» ҳаракатининг фаол ва ташаббускор иштирокчиларини Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ва «Маърифат» тарғиботчилар жамиятига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар ярим йилда бир марта 1 ЭКИҲ миқдорида рағбатлантирадилар.

Бунда:

  • республика, вилоят ва туман (шаҳар)да фаолият якунлари ярим йилда бир марта Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари йиғилишларида муҳокама қилинади, энг юқори натижаларга эришган фаол ва ташаббускор шахслар аниқланади;
  • республика даражасида 10 киши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахт даражасида 3 кишидан, туман (шаҳар) даражасида 2 кишидан танланади;
  • маҳаллалар даражасида 300 нафар аёл рағбатлантирилади.

Энг юқори натижаларга эришган фаол аёлларни рағбатлантириш тартиби Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан белгиланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: