9:28 | 13.12.23

                       

Қорақалпоғистонда кадастр бошлиғи пора билан ушланди

Кадастр ходими томонидан нотурар бино ҳужжатларини тайёр қилиб бериш эвазига фуқародан пул сўралган.

Қорақалпоғистон Республикасида фуқаро Н.З. фуқаро Р.А.нинг Нукус шаҳридаги нотурар биноси кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериши эвазига 5 миллион сўмни қўлга киритиб, яна 1,8 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Шунингдек, Н.З.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Кадастр агентлигининг Мўйноқ туман бўлими бошлиғи С.А. фуқаро Р.А.нинг нотурар биноси кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига Н.З. орқали қўлга киритган 5 миллион сўмни қайтариб бераётган вақтида ушланиб, ушбу бинонинг кадастр ҳужжатлари ва 5 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида кадастр ходими пора билан ушлангани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: