17:21 | 10.10.23 680

Қорақалпоғистонда уч минг тонна чиқиндилардан тозаланган ҳудудда беш юлдузли меҳмонхона қурилади

Шунингдек, ушбу зонада ўнта вилла ҳам сайёҳларга хизмат кўрсатишга тайёр бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида жойлашган «Ақчакўл» Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан туристик-рекреацион ҳудудга айлантирилганидан сўнг, бу ерда катта кўламдаги ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар беради.

Фото: Экология вазирлиги

Майдони 6 000 гектарга тенг бўлган «Ақчакўлда» маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун барча шароитлар яратилмоқда. Жумладан, кўл ҳудудида 80 кишига мўлжалланган хостел ва 40 кишига мўлжалланган ўтовлар қурилган. Шунингдек, барча шароитларга тўлиқ жавоб берадиган беш юлдузли меҳмонхона ҳамда 10 та вилла тез орада сайёҳлар хизматига тайёр бўлади.

«Ақчакўл» атрофи 3 000 тоннага яқин чиқиндидан тозаланиб, йўллар, электр энергия тизими яхшилангани ҳақида Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамад Авезов айтиб ўтган.

Шунингдек, ҳудудда пляж футболи, велойўлаклар ташкил қилинган бўлиб, сайёҳлар кундузи табиат, сув ҳавзаси ва тарихий обидаларни томоша қилиши мумкин. Кечқурун эса сайёҳларга фолклор, қадимий ўйинлар ва миллий қўшиқлардан иборат концерт дастури тақдим этилади. Шу билан бир қаторда, хорижий сайёҳлар учун миллий қадриятларни ўзида акс эттирган турли маросимлар, суннат тўйларини ўтказиш режалаштирилган.

«Ақчакўл» да исталган вақтда дам олиш мумкин дея «Тупроққалъа тур» МЧЖ таъсисчиси Ойбек Жумабоев айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, қишда балиқ овлаш йўлга қўйилган. 30-40 сантиметргача музлаган кўлда сайёҳлар балиқ овлаб, завқланиши мумкин.

Бундан ташқари, бу ерга ёш сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида айнан уларга мўлжалланган турли спорт ўйинлари ташкил қилинган. Қолаверса, ҳудудда 50 000 ўринга мўлжалланган савдо мажмуасини қуриш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, ўтган йил давомида «Ақчакўл»га 50 000 нафарга яқин сайёҳ ташриф буюрган.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 40
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 390
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1940
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2694
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 845