21:06 | 22.06.23
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Уйининг томорқасида 64 туп «кўкнор» ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Хоразмда Боғот туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган, С.Қ. исмли аёлнинг хонадони ва томорқаси кўздан кечирилганида, ушбу аёл уйининг торморқа ерига таркибида гиёҳвандлик воситасини сақловчи 64 туп «кўкнор» ўсимлигини қонунга хилоф эканлигини билсада, экиб, парваришлаб келаётганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 64 туп «кўкнор» ўсимлиги эса, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: