11:45 | 14.08.24

                       

«Orient Group Management» ва «O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi» МЧЖларга нисбатан иш қўзғатилди

Рақобат қўмитаси «Orient Group Management» ҳамда «O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi»га нисбатан иш қўзғатди.

Рақобат қўмитаси томонидан «Orient Group Management» МЧЖ ҳамда «O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi» МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича, «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 26 моддасига асосан «Orient Group Management» МЧЖ томонидан 2024 йилнинг 16 май санасида «Highway Logistics Center» МЧЖнинг устав фондини кўпайтириш орқали унинг 45 фоиз улушига эгалик қила бошлагани маълум бўлган. Бунда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмаганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан «Orient Group Management» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, «Рақобат тўғрисида»ги Қонунинг 26 моддаси талаблари бузилган деб топилиб, молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қарори устидан «Orient Group Management» МЧЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилган.

Бундан ташқари, «O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi» МЧЖ ҚК томонидан 2024 йилнинг 23 июл санасида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмасдан айнан яна «Highway Logistics Center» МЧЖнинг устав фондидан 45 фоиз улуш олинганлиги ҳолати аниқланган.

Оқибатда, ушбу ҳолатда ҳам Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан «O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: