19:21 | 12.06.24

                       

Орол денгизининг қуриган тубига янги турдаги ўсимликлар экилиши бошланди

Орол денгизининг қуриган тубига янги турдаги ўсимликлар экилиши бошланди. Ўсимликлар 4 метргача ўсиши айтилмоқда.

Орол денгизининг қуриган тубида қарийб 600 минг гектарлик майдонда шўр ва нам тупроқларда ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида биринчи марта ноёб ўсимлик Arundo donax тажриба майдонида синовдан утказилмокда. Бу хақда Экология вазирлиги хабар берди.

Фото: Экология вазирлиги

Маълум қилинишича, экиш ишлари Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти профессори Зиновий Новитский бошчилигида олиб борилмоқда.

Фото: Экология вазирлиги

Ҳозирда ўсимликлар 1 ойлик. Улар қурғоқчиликка чидамли бўлганлиги боис оғир чўл шароитида ҳам 4 метргача ўса олади.  Унинг экиш технологияси ноёблиги шундаки, экиш жараёнида кўчатлар ўрнига илдиз куртаклари ўтқазилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: