19:18 | 19.06.23 1893

«Ош чемпионати – 2023» Мурод Ражабов хотирасига бағишланади

Унда иштирок этиш учун ҳеч қандай тоифа белгиланмаган

Бу йилги ош чемпионатида иштирок этиш учун 2200 дан ортик ошпазлар республиканинг барча вилоятларидан, ҳамда Қозоғистондан 12 та, Қирғизистондан 3 та, Тожикистондан 9 та, Россиянинг Қозон шаҳридан 1 та ариза келиб тушган. Ушбу чемпионатда касби, ёши, миллати, иш жойидан қатъий назар ҳар бир йигит иштирок этиши мумкин.

Ош чемпионати нима учун узоқ танаффусда қолди?

Бунга сабаб чемпионат ташкилотчилари томонидан ўша вақтда энг кучли ошпазларнинг кашф қилиниши ва янги ошпазларни саралаш учун яна бир авлод ўсиб етилиши керак эди. Янги чемпионатда ўйин шартлари ўзгармайди, асосий шартлар аввалгидек, фақат, охирги финалда эълон қилинган шарт ошпазлар ошнинг турига қараб чойхона палов билан тўй ошини дамлайди.

Ўйинда бир неча бор қатнашиш мумкинми?

Чемпионатга қабул қилинган, аммо ютқазган ошпазлар бу йилги ўйинда иштирок эта олмайди, аммо кейинги йилги чемпионатда иштирок этишлари мумкин. Ҳар бир ошпаз бир йилда бир марта иштирок эта олади.

Ҳозирги кунга келиб, 2200 кишидан ариза тушган. Саралаш босқичида эса ариза берган ошпазларнинг иш жойига махсус комиссия бориб кўриб, хулоса берганидан кейин қабул қилинади.

Саралаш босқичи 16 та ўйиндан иборат. Чемпионатга қабул қилинган 32 та ошпаздан 16 таси ним чорак босқичга йўлланма олади. Қуръа ташлаш йўли билан ним чорак босқичидаги ошпазлар ким билан жангга киришишлари аниқланади.

  • ним чорак босқичи 8 та ўйиндан иборат: 16/8;
  • чорак финал ўйинлари: 8/4;
  • ярим финал ўйинлари: 4/2;
  • финал: 2/1.

Чемпионатга ким ҳакамлик қилади?

Бу чемпионат ташкилотчилари томонидан сир тутилади. Чемпионатнинг Бош ҳаками: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган коммунал ва маиший савдо ходими Ўткир Даминов.

Экспертлар таркиби анча кенгайтирилган, бироқ чемпионат қоидасига кўра, кимлар экспертлик қилиши ўйин бошлангунига қадар маълум қилинмайди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 999
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 885
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 542
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 456
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1153
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 948