13:30 | 28.06.24

                       

Отабек Умаров Дуров билан учрашди

«Биз учун Павел ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шарафга айланди». Отабек Умаров Дуров билан учрашди.

Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берилган эди. Марказий Осиё ММА Конфедерацияси президенти Отабек Умаров Ўзбекистонда Telegram жамоаси билан учрашди.

«Жорий ҳафтада Телеграм жамоаси лойиҳа асосчиси Павел Дуров ва унинг акаси Николай бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мамлакатимизда ушбу хизматга алоҳида илиқ муносабат билдирилади, чунки Телеграм биз учун шунчаки биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир. Биз унинг ёрдамида яқинларимиз билан доим алоқада бўлиш билан бирга, янгиликлардан хабардор бўламиз, ишларни юритамиз, керакли товар ва хизматларни топамиз. Телеграм ҳар қандай масалада мобил интернетнинг деярли ҳар бир фойдаланувчисига ёрдам беради», дейди Отабек умаров.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг бошқа қадимий шаҳарлари ҳам Дуровга ёққанидан умид қилишини айтган.

«Биз учун Павел ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шарафга айланди. Уларнинг барчаси юксак даражадаги ўз ишининг усталари бўлибгина қолмай, балки дунёга қалби очиқ бўлган ажойиб инсонлар эканлигига шахсан ишонч ҳосил қилиш бениҳоя ёқимли ҳиссиётдир. Умид қиламизки, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари қолдирган таассуротлар ҳамда Telegram фойдаланувчилари билан мулоқот уларга янги технологик ечимларни яратишга илҳом беради. Бунга жуда оз фурсат қолганига ишонаман», дейди у.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: