17:31 | 27.09.24

                       

Ўтган 8 ойда қанча ўзбекистонлик чет элга ўқиш учун кетгани маълум бўлди

2024- йилнинг январь-август ойларида жами 25,8 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида чет элга борган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати ўзбек талабаларининг чет элда ўқиш кўрсаткичлари билан бўлишди.

Келтирилишича, 2024- йилнинг январь-август ойларида жами 25,8 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида чет элга борган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602 нафарга ёки 2,4 фоизга ошган.

2024 йилнинг январь-август ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Тожикистон — 10 701 нафар;
  • Россия — 6 032 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 2 408 нафар;
  • Туркия — 1 640 нафар;
  • Жанубий Корея — 1 383 нафар;
  • Қозоғистон — 1 102 нафар;
  • Хитой — 507 нафар;
  • Буюк Британия — 475 нафар;
  • АҚШ — 355 нафар;
  • БАА — 238 нафар;
  • бошқа давлатлар — 974 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: