17:44 | 25.06.24

                       

Озарбайжонлик экофаол Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро экофорум ҳақида гапирди

Озарбайжонлик экофаол «Zamin» фонди ва Экология вазирлиги томонидан ўтказилаётган халқаро экофорум ҳақида гапирди.

Самарқандда «Zamin» фонди ва Экология вазирлиги томонидан иккинчи халқаро экофорум давом этмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Унда қатнашаётган озарбойжонлик экофаол Лейла Аллаҳбердиева мамлакатдаги яшил энергия билан боғлиқ ишлар ҳақида фикрларини билдирди.

«Озарбойжонда ақлли шаҳар лойиҳаси фаол ривожлантирилмоқда. Бундай шаҳарда эса яшил энергетиканинг ўрни катта. Суғориш тизимида ҳам тежамкор технологиялар жорий қилиняпти. Шаҳарлардаги янги қурилишларда албатта мана шундай тежмкор тизимлар талаби қўйилмоқда. Шунингдек, бу борада хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилган», — деди озарбойжонлик Лейла Аллаҳбердиева.

Унинг айтишича, Қорабоғда ҳам тарихий обидалар, хиёбонлар, сайёҳлар борадиган манзиллар таъмирланиб, туристлар бориши учун шароитлар ҳозирланмоқда.

«Озарбойжон нефтга бой бўлса ҳам, қайта тикланувчи яшил энергияга эътибор кучли. Бокуни шамоллар шаҳри дейишади, шу сабаб энергия ишлаб чиқаришда ундай фойдаланилади. Озарбойжон шаҳарларида қуёш станцияларига ҳам тобора кўпроқ кўзингиз тушади. Кўчаларда эса электромашиналар кўпайган. Биласиз, Бокуда хиёбонлар кўп. Бу паркларда пластик чиқиндилар муаммоси бизда ҳам бор. Уни бартараф этиш учун эса биз талабалар тенгдошларимизга мотивация бериш учун турли ғоялар устида ишлаяпмиз. Бу борада бизнинг лойиҳаларимиз молиялаштирилиши ҳам кутилмоқда», — деди у.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: