21:29 | 27.02.23
«AzerGold» компанияси Ўзбекистонда нометалл рудалари жойлашган ҳудудлар тўғрисидаги геологик маълумотларни ўрганади
Тошкентда 24 февраль куни ўтказилган Ўзбекистон—Озарбойжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши доирасида «AzerGold» компанияси ва Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Меморандумга кўра, «AzerGold» Ўзбекистонда нометалл рудалари жойлашган ҳудудлар тўғрисидаги мавжуд геологик маълумотларни ўрганиш, тажрибали мутахассисларни олтин конларини тадқиқ этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ фаолиятга жалб этиш, ўзаро техник ёрдам кўрсатиш ва аниқ таклифлар тайёрлаши ҳамда лойиҳаларни амалга ошириши керак.
Шунингдек, келишувга кўра, дастлабки босқичда томонлар Ўзбекистон ҳудудида, кейинчалик эса Озарбайжонда қўшма геология дастурлари доирасида геология-қидирув ишларини олиб бориш, конларни ўрганиш ва ўзлаштириш бўйича шериклик муносабатлари ўрнатилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Малайзия Ўзбекистонда олтин қазиб олишда иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: