11:25 | 05.04.23 929

Озарбайжонда AITF—2023 халқаро туризм ва саёҳат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этяпти

Ўзбекистон Озарбайжон халқаро туризм ярмаркасида илк бор «ҳамкор давлат» сифатида иштирок этмоқда. Бу ҳақда унда иштирок этаётган Bugun.uz мухбири хабар берди.

Ўзбекистон делегациясининг иштироки Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Milliy PR-markazi ДУК, шунингдек, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси ҳамкорлигида, Uzbekistan Airways кўмагида ташкил этилмоқда.

Фото: Bugun.uz

Сайёҳлик кўргазмасининг очилишида Ўзбекистон ҳукумати номидан мамлакатнинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Aшрафхонов ҳамда Milliy PR-markazi директори Дилфуза Самандарова сўзга чиқди.

Фото: Bugun.uz
Фото: Bugun.uz

Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 29 март куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида қабул қилинган қарорига кўра, Озарбайжон ва Туркия Ўзбекистонда туризм хизматлари экспортини кўпайтириш ва ушбу мамлакатлардан сайёҳларни жалб қилиш мақсадида Хоразм вилоятига бириктирилди.

Фото: Bugun.uz

Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, кўргазма доирасида Хоразмдан катта делегация иштирок этмоқда, унинг таркиби 7 та сайёҳлик компанияси, Ичан қалъа раҳбарияти, маданият ва санъат намояндалари, мусиқачилар ҳамда ҳунармандлардан иборат.

Фото: Bugun.uz

AITF—2023 доирасида давлат сайёҳлик ташкилотлари, маркетинг компаниялари, шунингдек, Ўзбекистон делегацияси вакилларининг Озарбайжон туроператорлари билан майдончаларни фаол сотиш бўйича ишбилармонлик учрашувлари ҳамда 2023 йилнинг ноябр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ТХТЙ—2023 Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этиш шартлари билан танишиш режалаштирилган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1568
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1027
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 625
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 541
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1286
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1056