21:57 | 04.08.24
Ўзбекистон 1,5 млрд АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди. Экспорт қилинган маҳсулотларнинг қарийб 47 фоизи калава-ип.
Ўзбекистон 55 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 1,5 млрд АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 11,8 фоизини ташкил этган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (38,1 фоиз), калава-ип (46,2 фоиз) асосий улушни эгаллаган.
Шуингдек, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида дунёнинг 55 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: