16:25 | 30.03.23 605

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бунинг сабабини тушунтирди

АОКАда 29 март, чоршанба куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ҳамда журналистлар иштирокида вазирликнинг 2022 йилдаги фаолияти таҳлили ва 2023 йилдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фото: АОКА

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг маълум қилишича, 2022 йилда давлат бюджети даромадлари 202 триллион сўмни (2021 йилга нисбатан 37,2 триллион сўмга ёки 22,6 фоизга ошган), харажатлари эса 236,5 триллион сўмни ташкил қилган. Даромадларнинг асосий қисмини билвосита солиқлар 72 триллион сўмни ёки Давлат бюджети умумий даромадларининг 35 фоизини ташкил қилди. 2021 йилга нисбатан 15,1 триллион сўмга ёки 27 фоизга ошди.

2022 йил якуни бўйича, консолидациялашган бюджет ЯИМга нисбатан 3,9 фоиз миқдорида ёки қарийб 35 триллион сўм тақчиллик билан ижро этилди.

«Тақчилликнинг 24,4 триллион сўми ички ва ташқи қарз ҳисобига, 4,7 триллион сўми бюджетдан ташқари маблағлардан, 4,5 триллион сўми давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан қоплаб берилди», — деди Дилшод Султонов.

Вазир ўринбосарининг 2022 йилдаги иқтисодий кўрсаткичлар бўйича таҳлилий ахборотига кўра, 2023 йилнинг 1 январ ҳолатида Ўзбекистон давлат қарзи 29,2 миллиард АҚШ доллари (ЯИМга нисбатан 36,4 фоиз)ни ташкил этган.

«Шундан 25,9 миллиард доллари давлат ташқи қарзи, 3,3 миллиард доллари ички қарздир. Бу ўртача деб ҳисобланади. Энг юқори чегарамиз ЯИМга нисбатан 60 фоиз қилиб белгиланган», — деди иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари.

Дилшод Султонов, шунингдек, 2023 йилда жалб қилинадиган давлат қарзларининг 29 триллион сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланишини қайд этди.

«Ташқи қарзнинг 3 миллиард доллардан ортиқ қисми бюджетни қўллаб-қувватлашга сарфланади. Масалан, бу йилги иккита йирик харажатни айтиб ўтаман. Биринчиси, газ нархи учун бериладиган субсидияга 14,5 триллион сўм сарфлаш белгиланган. Табиий газ ва электр энергияси соҳасида аҳоли ва юридик шахслар учун тарифлар 2019 йил августдан бери ўзгармай келмоқда. Шунинг учун харажатларнинг бир қисми газ нархидаги тафовут билан боғлиқ. Иккинчиси, Пенсия жамғармасига берадиган трансфертимиз 15 триллион сўм бўлиши кўзда тутилмоқда. Сабаби аҳоли фаоллик билан солиқ тўлашга кириб келмаяпти. Кўпчилик ойликни яширади, солиқ тўламасликка ҳаракат қилади ва ойликни паст кўрсатади. Шунинг ҳисобига пенсиянинг тақчиллиги катта бўляпти», — деди вазир ўринбосари.

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистон номидан ва республика кафолати остида ташқи қарзни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 миллиард АҚШ доллари этиб белгиланган. Шундан давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 2 миллиард доллар, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга 2,5 миллиард доллар йўналтириш режалаштирилган.

“Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга асосан, жорий йилда 19,2 триллион сўм маблағлар давлат қарзининг асосий қисмини тўлашга сарфланади. Қонунни қабул қилиш жарайонида 2023 йилда Ўзбекистон учун даромадлардан ташқари жами 56,4 триллион сўм маблағга талаб юзага келиши ҳисобга олинган. Шунинг 23,8 триллион сўми ташқи қарз, 17 триллион сўми ички қарз жалб қилиш, 10 триллион сўми давлат активаларини хусусийлаштириш, 5,6 триллион сўми хўжалик юритувчи субъектлар ва банкларга аввалги йилларда берилган бюджет ссудалари ва депозитларни қайтариш ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 31
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 385
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1940
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2694
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 845