20:00 | 10.07.24

                       

Ўзбекистон аэропортларида йўловчи ташиш 36 фоизга ошди

Ўзбекистондаги аэропортларда биринчи ярим йилликда йўловчи ташиш ҳажми 36 фоизга ошди.

Ўзбекистондаги аэропортларда биринчи ярим йилликда йўловчи ташиш ҳажми 36 фоизга ошди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Ўзбекистон аэропортлари” 2024 йилнинг биринчи ярмида барча тоифалар бўйича сезиларли ўсишни кўрсатган.

Жумладан, 6 ой давомида республика аэропортларига 53 303 та рейс амалга оширилди. Шундан 16 319 таси ички йўналишларда, 36 984 таси халқаро йўналишларда амалга оширилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 37фоизни ташкил этади.

Шунингдек, январдан июнгача Ўзбекистон аэропортлари 6 369 384 йўловчига хизмат кўрсатган. Жумладан, ички рейсларда 1 263 304 нафар, халқаро рейсларда 5 106 080 нафар йўловчи. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 36 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг биринчи ярмида 40 269 тонна юк ва почта жўнатмаларига хизмат кўрсатилган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 18 фоизга кўп.

Бугунги кунда республика аэропортларига 84 та йўналиш бўйича йўловчи қатновлари амалга оширилмоқда. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп.

Маълумотларга кўра, 14 мартдан Варшава-Тошкент-Варшава йўналишида парвозларни йўлга қўйган LOT Polsh авиакомпанияси, 2 июндан Доҳа ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейсларни қўйган. Туркиянинг АЖет авиакомпанияси эса Qatar Airways ва Анқара-Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўйган. Май ойида Испаниянинг World2Fly компанияси Мадриддан Тошкент ва Урганчга сайёҳлик чартерларини ишга туширди. Бугунги кунда Uzbekistan Airports 45 та авиакомпания билан ҳамкорлик қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: