14:27 | 05.08.24

                       

Ўзбекистон аҳолиси 37,2 миллион кишидан ошди

Ўзбекистон аҳолиси 37,2 миллион кишидан ошди.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 201 минг 077 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда статистика агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, апрель ойида Ўзбекистон аҳолиси ҳар ой ўртача 54,4 минг кишига, ҳар куни эса 1,8 минг кишига кўпайган.

Фото: Статистика агентлиги.

Маълумот ўрнида, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатимизда 419,9 минг бола туғилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич қарийб 15 минг болага камайган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: