9:47 | 20.08.24
Маймунчечак касаллиги туфайли Ўзбекистон чегараларида санитария назорати кучайтирилди. Мамлакатда яна карантин эълон қилинадими?
Ўзбекистон маймунчечак (M-Pox) касаллиги кириб келишига тайёргарлик чораларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда бугун, 19 август куни АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов маълум қилди.
Қайд этилишича, маймунчечак вируси сўнгги ойларда глобал хавф омилига айланган ва Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка минтақаларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган.
Шу сабабдан, Ўзбекистонга ушбу касаллик кириб келган тақдирда амалга ошириладиган кечиктириб бўлмайдиган ишлар юзасидан қуйидаги тайёргарлик чоралари кўрилган:
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида бирор чеклов ўрнатилиши учун расман карантин эълон қилиниши ва Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори қабул қилиниши керак. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси махсус чораларни кучайтириш бўйича махсус қўлланма бериши лозим.
Аэропортларда Ўзбекистонга учиб келиш ва кетишда ПЦР-тестлар талаб қилиниши, мактаблар ёпилиши ва транспорт чекловлари, ниқоб режими каби чоралар учун ҳам ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилиниши керак. Ҳозирда бундай қарор қабул қилинмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: