10:03 | 16.04.23 479

Ўзбекистон энергетика вазири Москвада Россия ҳукумати раҳбари ўринбосари билан учрашди. Унда қайси масалалар кўтарилган?

«Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар давом этмоқда», — деди Александр Новак

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Москвада Россия ҳукумати қаҳбари ўринбосари Александр Новак билан учрашди. Томонлар газ, нефт, электроэнергетика соҳалари, жумладан, қайта тикланадиган энергия ва гидроэнергетика лойиҳалари, шунингдек, атом қурилиши соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Россия ҳукумати матбуот хизмати

«Биз Россия—Ўзбекистон муносабатларининг қардошлик хусусиятини юксак қадрлаймиз. Давом этаётган геосиёсий кескинликка қарамай, Россия—Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқалари фаол ривожланмоқда. Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар давом этмоқда», — деди Александр Новак.

Суҳбат чоғида, хусусан, Ўзбекистонга нефт ва нефт маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятлари, шунингдек, «Росатом»нинг янги ядровий иншоотларни қуришдаги иштироки муҳокама қилинган.

Учрашув якунида Александр Новак Жўрабек Мирзамаҳмудовни учта муҳим халқаро саноат тадбирида: 3–4 май кунлари Минералние Води шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи Кавказ инвестиция кўргазмасида, шунингдек, 14–17 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида ҳамда 11–13 октябр кунлари Москвада бўлиб ўтадиган Россия энергетика ҳафталигида иштирок этишга таклиф қилган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1621
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1035
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 632
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 554
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1295
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1091