21:56 | 26.10.24

                       

Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталигининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди

Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро маданий мерос ҳафталигининг якуни бўйича ялпи йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталигининг якуни бўйича ялпи йиғилиш бўлиб ўтди.

Анжуманга мамлакатнинг ва хорижнинг етакчи тарихчи, қадимшунос олимлари, экспертлар, музейшунослар, реставраторлар, дин соҳаси вакиллари, хаттотлар, мусаввирлар ва дизайнерлар, замонавий рақамли технологияларнинг билимдонлари, шарқшунос олимлар, адиб ва ижодкорлар таклиф этилди.

Шунингдек, анжуман давомида Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказининг келгусидаги фаолияти, қиёфаси, унинг тузилмаларига доир ранг-баранг ва қизиқарли лойиҳалар тақдим этилди.

Бундан ташқари, Тошкентда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказининг илм-фан, ислом таълимоти ва тарихи, маънавият ва маърифатга доир барча маълумотларни энг сўнгги рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект янгиликларини ўзида мужассам этгани ҳолда ифода этишига оид режа ва лойиҳалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: