17:29 | 06.09.24

                       

Ўзбекистон ҳисобига яна битта олтин қўшилди

Паралимпия 2024. Ўзбекистон ҳисобига яна битта олтин қўшилди.

Париж Паралимпиадасида пара енгил атлетика баҳслари давом этмоқда.

F37 классида диск улоқтириш бўйича финалда иштирок этган Толиббой Йўлдошев 57.28 метр натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Ушбу дастурда иштирок этган Қудратуллахон Маъруфхўжаев эса 46.79 метр натижа билан 9-ўринни эгаллади.

Йўлдошев Париж-2024 Паралимпиадасида ядро улоқтириш баҳсларида бронза медалини қўлга киритган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: