11:14 | 15.03.23 2350

«Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси матни эълон қилинди

Умумхалқ референдуми 30 апрел куни ўтказилиши режалаштирилган

«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни эълон қилинди. Қонун лойиҳаси 6 бўлим, 155 моддадан иборат. Конституциявий қонун референдуми якунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Конституциявий қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон ҳудудида амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Конституциявий қонун таҳриридаги Конституциясига зид бўлмаган қисмида қўлланилади. Конституциявий қонун таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, Конституциявий қонун кучга кирган пайтдан эътиборан тўғридан-тўғри амал қилади.

Аввалроқ Олий Мажлис Сенати 14 март куни бўлиб ўтган мажлисда янги таҳрирдаги Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаганди. Овоз берган 83 сенатордан 80 нафари қарорни қўллаб-қувватлаганди, 1 нафар сенатор қонунга қарши овоз берган, 2 нафар сенатор эса бетараф қолган. 30 апрел куни ўтказилиши режалаштирилган умумхалқ референдуми овоз бериш бюллетенида «Сиз «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунини қабул қиласизми?» деган савол бўлади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1557
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1020
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 625
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 541
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1286
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1055