16:46 | 17.08.24

                       

Ўзбекистон маймун чечаги эпидемиясига тайёрми?

Ўзбекистон маймун чечаги эпидемиясига тайёрми?

Сўнгги кунларда дунёда Маймунчечак бўйича вазият таҳликали ҳолатга келаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда Санепидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов маълумот берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда маймун чечаги касаллигининг четдан кириб келиши ва уни тарқалиб кетишининг олдини олиш юзасидан маълум чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, жойлардаги вирусология лабораториялари қайта тайёргарликдан ўтказиляпти. Маймун чечаги касаллигини ташхислаш учун зарур бўладиган диагностика ва тест тизимларини олиб келиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, 2023 йилда берилган ПСР тестларини жойларга етказиб бериляпти. Ушбу касалликдан гумонланган ҳолатларда касалликни ташхислашни ўтказиш юзасидан халқаро тажриба ўрганиляпти. Мутахассисларнинг кўникмасини шакллантириш бўйича видеоконференциал алоқа орқали лаборатория ходимлари ва шифокорларнинг билим-салоҳияти оширилмоқда.

Аввалроқ дунёда маймунчечак касаллиги авж олиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: