14:07 | 19.08.24

                       

Ўзбекистон марказий банки ўзбекистонликларни огоҳлантирди

⚡️Ўзбекистон марказий банки ўзбекистонликларни тезкор огоҳлантирди.

Марказий банк эълон қилган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram мессенжерида Марказий банк номидан очилган «O’zbekiston Respublikasi Markaziy banki» (cb_uzbek) сохта қўллаб-қувватлаш чатга қўшиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

«Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

Фуқаролар учун қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтилади:

Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: