13:34 | 24.02.23 487

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг меҳмондўст давлат деб топилди

Канаданинг Arton Capital компанияси дунё давлатларининг 2023 йилги меҳмондўстлик рейтингини эълон қилди

Ўзбекистон Канаданинг Arton Capital компанияси таҳлилчилари томонидан тузилган дунё давлатларининг 2023 йилги меҳмондўстлик рейтингида (Welcoming Countries Rank-2023) 26-ўринни эгаллади.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, мутахассислар уни тузишда маълум бир давлат қанча мамлакат фуқароларини визасиз ёки келгандан кейин бериладиган виза билан қабул қилишини ҳисоблаб чиққан.

Ўзбекистон мазкур рейтингда 26-ўринни эгаллаган: 139 давлат фуқаролари визасиз ёки етиб келганидан кейин бериладиган виза билан қабул қилинади.

Бу кўрсаткич бўйича Тожикистон 49-ўринни (87 давлат), Қирғизистон 53-ўринни (80 та давлат), Қозоғистон 54-ўринни (77 давлат), Россия 62-ўринни (63 мамлакат) банд этган.

Биринчи ўринни 20 дан ортиқ мамлакатлар эгаллаган, жумладан, Тувалу, Жанубий Судан, Сомали, Боливия, Ангола, Малдив ороллари, Кот-д’Ивуар, Камбожа, Нигерия ва бошқалар. Уларнинг ҳар бирига 198 давлат фуқаролари визаси кириши ёки етиб келганида виза олиш орқали кириши мумкин.

Анъанага кўра, рейтингнинг сўнгги поғонасини Шимолий Корея, Туркманистон ва Афғонистон эгаллаган. Бу мамлакатларнинг барчаси 0 баллга эга.

Аввалроқ Ўзбекистон паспортининг жаҳон рейтингидаги ўрни маълум бўлганди. Мамлакат фуқаролари 25 та давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин, шунингдек, 44 та давлатга келгандан сўнг виза расмийлаштириш керак бўлади. Бундан ташқари, Ўзбекистон мобил интернет нархи бўйича жаҳон рейтингида кўтарилгани тўғрисида хабар берилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 977
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 875
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 540
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 449
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1151
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 947