21:08 | 22.04.23 431

Ўзбекистон март ойида газ импортини кескин оширди

Мамлакат уч ойда 152,9 млн долларлик газ импорт қилинган

Ўзбекистон 2023 йилнинг биринчи чорагида газ, кўмир, нефт ва нефт маҳсулотлари импортини кескин оширди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, уч ой ичида 152,9 миллион долларлик газ импорт қилинган, бироқ етказиб беришнинг деярли барчаси март ойига тўғри келади — 151,2 миллион доллар. Бу 2022 йилнинг январ–март ойларига нисбатан 2,6 баробар кўп, шунингдек, ушбу хом ашёнинг 2022 йилдаги импортининг ярмидан бир оз кўпроқ (281,9 миллион доллар).

Шу билан бирга, газ экспорти январда — 3,7 миллион долларни, февралда — 3,7 миллион долларни, март ойида эса 20,4 миллион долларни ташкил этди.

Ўзбекистон январ–март ойларида 45,2 миллион долларлик (январда — 13,2 миллион доллар, февралда — 16 миллион доллар, мартда — 16 миллион доллар) кўмир импорт қилди, бу 2022 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 61,7 фоизга кўпдир.

Нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми 43,3 фоизга ошиб, 510 миллион долларни ташкил этди (январда — 135,1 миллион доллар, февралда — 152,5 миллион доллар, мартда — 222,4 миллион доллар).

Статистика агентлиги электр энергияси импорти ва экспорти бўйича январ ойидаги  маълумотларни эълон қилмаган. Феврал–март ойларида электр энергияси импорти 34,4 миллион долларни ва экспорт эса 18,9 миллион долларни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолаганди. Кейинчалик Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзоланган шартнома шартларини очиқлаб, Ўзбекистоннинг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинганганини маълум қилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1110
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968