20:39 | 23.06.24
Ўзбекистон расмийлари Россия полицияси мигрантларни устидан кулганига муносабат билдирди. Мигрантлардан бири Федерация ҳудудидан депортация қилинмоқда.
Россия хавфсизлик кучлари 45 нафар ўзбекистонликларни ушлагани ҳақида хабар берилганди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вазиятни ўрганди.
Қайд этилишича, 7 июнь куни Воронеж шаҳрида Развитие қурилиш ҳудудида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан рейд ўтказилган.
Ушбу қурилиш ҳудудида 45 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бўлиб, уларнинг 12 нафари норасмий ишлаган.
Норасмий ишлаганларнинг 11 нафарига нисбатан патент муддати ўтиб кетгани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, шу куннинг ўзида вақтинча яшаш жойига рухсат берилган ва яна 1 нафари эса ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлагани сабабли ҳозирда мамлакат ҳудудидан депортация қилинмоқда.
«Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиш ҳамда миграция қонунчилигини бузмаслик сўралади», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: