17:16 | 07.10.24

                       

Ўзбекистон сайёҳлар сонини 15 миллионга етказмоқчи

Ўзбекистондаги туризм сектори 2023 йилда мамлакатга 2,1 миллиард АҚШ доллари даромад келтириб, 70 мингга яқин янги иш ўрни яратган.

Ўзбекистон 2030 йилга келиб, хорижий сайёҳлар сонини икки баравар ошириб, 15 миллионга етказишни мақсад қилган. 2023 йилда туризм мамлакатга 2,1 миллиард АҚШ доллари даромад келтириб, 70 мингга яқин янги иш ўрни яратилишига сабаб бўлган. Ўзбекистонга 2023 йилдаги 6,6 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

Туризмни ривожлантиришда Ўзбекистон ўзини Ипак йўлининг муҳим қисми сифатида тарғиб қилиб, шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларини ЮНЕСКО рўйхатидаги мероси билан саёҳатчиларни жалб қилмоқда.

Машҳур блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари ҳам туризмни оммалаштиришда иштирок этиб, ёш саёҳатчиларни мамлакатга жалб қилишда катта ҳисса қўшмоқда.

Tiger’s Media маълумотига кўра, мамлакатдаги туризм сектори ўсишда давом этмоқда ва 2023 йилда эришилган натижалар «ҳукуматнинг мақсадли стратегияси» самараси сифатида келтирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: