0:41 | 18.08.24
Ўзбекистон Афғонистон билан савдо айланмасини 3 миллиард долларга етказмоқчи.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 2024 йилнинг 17 август куни Афғонистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.
Ташриф давомида ўзаро савдо айланмасини жорий йилда 1 миллиард долларга, яқин истиқболда эса 3 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги, бунинг учун ишга солинмаган ресурсларни ўзаро манфаатли асосда амалиётга татбиқ қилиш лозимлиги таъкидланди. Бунда икки томонлама инвестицияларни ҳимоя қилиш ҳамда имтиёзли савдо тўғрисидаги битимлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта туртки бериши маълум қилинди.
Маълум қилинишича, «учрашув сўнггида қатор ҳужжатлар имзоланган», лекин қандай турдаги ҳужжатлар эканлиги очиқланмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: