18:55 | 11.03.23 507

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги савдо ҳажми икки баробар ошди

Ўзбекистонда 240 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошди

Шавкат Мирзиёев 11 март куни Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари БАА президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва бахт-саодат, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, ушбу мамлакатнинг дўст халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.

Суҳбатда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестициялар, инновация ва юксак технологиялар, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва транспорт соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, кейинги йилларда Ўзбекистон—БАА муносабатларида жадал ривожланиш кузатилаётгани қайд этилди. 2022 йили ўзаро савдо ҳажми икки баробарга кўпайди. Ўзбекистонда 240 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошди.

Нефть-кимё, озиқ-овқат саноати, инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида, тоғ-кон ва металлургия тармоқларида янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда молиявий-техник ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришдан икки мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1110
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968