18:13 | 14.06.24

                       

Ўзбекистон ва Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Корея президентлари Қўшма баёнотни имзолади.

Музокаралар натижалари муҳим келишувлар билан мустаҳкамланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарлари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат ташрифи доирасида жами 17 та ҳужжат, шу жумладан:

  • Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси билан ҳукуматлараро битим;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • Корея Экспорт-импорт банки ва Hyundai Rotem компанияси билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш тўғрисида битимлар;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • Корея Экспорт-импорт банки билан ўрта мактаблар учун фан, ахборот-коммуникация технологиялари ускуналарини етказиб бериш тўғрисида битим;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • «Тошкент Фарма Парк» инновацион фармацевтика кластери лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим;
  •  Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  •  Жаҳон савдо ташкилоти доирасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Транспорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;
  • Ўзбекистон ҳудудларида марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • Ўта муҳим минераллар соҳасида шериклик тўғрисида келишув;
  • Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея қўшма қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида келишув;
  • Малакали ва профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
Фото: Президент матбуот хизмати
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • “Ўзсаноатқурилишбанк” АЖ билан Корея Экспорт-импорт банки ўртасида банклараро мастер-кредит линияси тўғрисида битим имзоланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: