17:40 | 02.10.24
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ўзаро савдони кенгайтириш ва электрон тижоратни ривожлантириш бўйича экспертлардан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузилади.
Ўзбекистон ва Туркия экспертларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузилади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Туркия мавдо вазири ўринбосари Мустафо Тузжу билан учрашган.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсадида икки давлат ўртасида имзоланган имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар рўйхатини кенгайтириш, маҳсулотларга нисбатан чекловларни олиб ташлаш, савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ўзаро савдони кенгайтириш ва электрон тижоратни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш учун икки давлат экспертларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: